“XONATLAS–2022” фестивали кунлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ хотин-қизлари ишга миллий либосларда ташриф буюришди
2022 йил 29 сентябрь куни Ўзбекистонда ўтказилган "XONATLAS–2022" фестивали ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг расмий мурожаатига кўра, Тошкент шаҳар "Оқила аёллар" ҳаракати, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Маънавият ва маърифат маркази ҳамда бир қатор жамоат ташкилотлари ташаббуси билан ташкил этилган ушбу тадбир барча вазирлик ва идораларда кўтаринки руҳда ўтди.
Ушбу Фестивални ўтказишдан мақсад, миллий либосда халқимизнинг минг асрлик ўтмиши, урф-одат ва анъаналари, диди, эстетик қарашлари, шунингдек, ўзига хос хусусиятлари мужассамлигини намоён этишдир.
Таъкидлаш жоизки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ аёл ходимлаи ҳам ушбу фестивалга ўз ҳиссаларини қўшиб, унга ўзгача жозиба бағишлашди. АкЎзбекистонда ўтказилаётган “Хон атлас” фестивали муносабати билан бугун “Ўзбекнефтгаз” АЖ Марказий аппарати хотин-қизларининг атлас, адрас либосларида фаолият олиб боришларига эътибор қаратилди.
Ўша кунлари нефть ва газ қазиб олиш бошқармалари, қайта ишлаш заводлари, маҳсулотларни сақлаш ва тарқатиш базалари, акциядорлик жамияти тасарруфидаги илмий ва ўқув муассаларида фаолият юритаётган хотин-қизлар атлас, адрас либосларида ишга ташриф буюришди.
Ушбу тадбир миллий ижод намуналар ва хон атласидан тикилган либослар гўзаллигини намойиш этиш имконини берди, десак ҳам муболаға бўлмайди.
Табиийки, бундай фестивалларда аёлларнинг бежирим миллий либосда юриши келгуси авлодларимизда қизиқиш уйғотади ва уларда халқимизнинг урф-одат ва анъаналари, диди, эстетик қарашларини шакллантиришга хизмат қилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|