October 29, 2022

"Ўзбекнефтгаз": "Шўртан газ кимё мажмуаси"да амалга оширилиши режалаштирилган, тармоқланган бошқарув тизимини модернизация қилиш бўйича лойиҳа ҳолати ўрганилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда амалга оширилиши режалаштирилган тармоқланган бошқарув тизимини модернизация қилиш бўйича лойиҳа ишлари ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари жойида ўрганилди.

Ташриф давомида, “Ишчи гуруҳ” томонидан мажмуанинг ҳаётий цикли ва асосий иш фаолиятини таъминлаб турувчи технологик қурилмаларининг модернизация қилиш ишлари ўрганилди.

Шу жумладан:

• Мажмуанинг марказлашган бошқарув тизимини модернизация қилиш ишлари;

• Мажмуанинг узлуксиз иш режимини таъминлаб турувчи PА-6101АХ ва PА-6101BХ қозонхоналарнинг автоматлаштирилган бошқарув тизимини модернизация қилиш ишлари;

PА-6600 Азот ва ҳаво олиш қурилмаси автоматлаштирилган бошқарув тизимини модернизация қилиш ишлари ва завод ҳавфсизлигида ўта муҳим ўрин тутувчи авария ҳолатларига қарши HIMA ҳимоя ва блокировка бошқарув тизимини модернизация қилиш ишлари ўрганилди.

Компрессорлар ва буғ турбиналарининг ҳамда деминералланган сув тайёрлаш қурилмасининг автоматлаштирилган бошқарув тизимини модернизация қилиш ишлари ҳам жойида мутахассислар билан муҳокама қилинди.

Шунингдек, тайёр маҳсулотлар ва хом ашё цехининг автоматлаштирилган бошқарув тизимини ва Полиэтилен ишлаб чиқариш цехига қарашли гранулага охирги ишлов бериш қурилмасини модернизация қилиш ишлари ўрганилди.

Бундан ташқари, “Ишчи гуруҳ” томонидан мажмуа технологик қурилмаларининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича йўл харитасида кўзда тутилган "Uzbekistan GTL” МЧЖдан “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖга юқори босимли буғ, буғ конденсати, газ ҳолатидаги азот бериш қувурларини тортиш лойиҳаси билан яқиндан танишилди.

Таъкидлаш жоизки, “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан ҳолатлари ўрганилган барча лойиҳалар ва тармоқланган бошқарув тизимларини модернизация қилиш ишлари "Шўртан ГКМ" МЧЖнинг яқин келажакда барқарор ишлаши ва ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириши борасида ўта муҳим аҳамият касб этади.

Ташриф якунида, Бошқарув раиси томонидан ушбу лойиҳаларни амалга ошириш бўйича "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ раҳбари ва мутахассисларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|