August 3, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Углеводородларни қазиб чиқариш жараёнларида ҳосил бўладиган оқова сувларни ер остига қайта ҳайдаш орқали экологик вазият яхшиланмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан бошқарма ва корхоналарда атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид қонунларни ижросини таъминлаш бўйича бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида атроф-муҳитни муҳофазалаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, объектларда экологик вазиятни яхшилаш мақсадида конларда углеводородларни қазиб олиш ва уларни дастлабки тайёрлаш технологик жараёнларида ажралиб чиқадиган қатлам оқова сувларини ер остига қайта ҳайдаш бўйича атроф-муҳитни муҳофазалашга йўналтирилган тадбирлар амалга оширилди.

Бошқармага қарашли 9 та конда углеводородларни қазиб чиқариш технологик жараёнлари даврида ажралиб чиқадиган қатлам оқова сувларини ер ости қатламига қайта махсус қудуқларга ҳайдаш мақсадида босқичма-босқич меъёрий лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилди. Ушбу ҳужжатларга Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан ижобий экспертиза хулосалари ва лицензиялар олинди.

Бошқармада 2022 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида углеводородларни қазиб чиқариш технологик жараёнлари даврида ажралиб чиққан 584,946 минг метр куб қатлам сувлари махсус қудуқлар орқали ер ости қатламига қайта ҳайдалиши натижасида экологик вазиятни яхшиланишига эришилди.

Бошқармада атроф-муҳитни турли чиқиндилар билан ифлослантириш даражасини камайтириш мақсадида ҳам тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, бажарилиши юзасидан доимий равишда ички ва идоравий экологик назорати олиб борилмоқда.

Хусусан, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ҳосил бўладиган қатлам оқава сувларини ҳам қайта ер оситига ҳайдаш бўйича тегишли тартибда босқичма-босқич ишларни амалга ошириш режалаштирилган.

Бундан ташқари Муборак газни қайта ишлаш заводида ҳам ишлаб чиқариш жараёнларидан ажралаётган оқова сувларини Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли конларининг ер ости қудиғига ҳайдаш орқали экологик вазиятни яхшилаш бўйича таклифи кўриб чиқилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|