“Ўзбекнефтгаз”: Талабалар Шўртан газ кимё мажмуасида ишлаб чиқариш амалиётларини ўташмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан ишлаб чиқариш ва амалиётни интеграция қилган ҳолда бўлғуси кадрларни тайёрлаш мақсадида бир қатор олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик Мемарондумлари имзоланган.
Ушбу ҳужжатлар доирасида нефть ва газ саноати учун кадрлар етиштириб берувчи олий ўқув муассасалари талабаларининг билимлари корхоналардаги техника ва технологиялар муҳитида янада мустаҳкамлаш ишлари фаол давом эттирилмоқда.
Бу борада Шўртан газ кимё мажмуаси ва унда фаолият олиб бораётган устоз ишчи-ходимларнинг тажрибаси катта мактаб вазифасини ўтамоқда.
Мажмуа ва олий таълим муассасалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ишлари натижасида ҳозирги кунда 18 тадан ошиқ ўқув муассасалари билан тузилган шартномаларга кўра, 479 нафар талаба ишлаб чиқариш амалиётини ўташди.
Амалиётлари якунида талабалар ўзларига бириктирилган цех, хизмат, бўлим фаолиятига бағишланган тақдимотларини ўтказишди. Ушбу тақдимотлар ёшларга келгусида зарурий кўникма вазифасини ўтайди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|