December 13, 2022

"Ўзбекнефтгаз": “Иннополис университети” билан ҳамкорликда амалга ошириш учун илмий-техник лойиҳалар муҳокама қилинди

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 9 декабрь куни «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Б. Усмонов Татаристон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.А. Шайхутдинов, Татаристон Республикаси делегацияси ва «Иннополис университети» автоном нотижорат олий таълим ташкилоти вакиллари билан учрашув ўтказди.

Ўтказилган тақдимотда Р.А. Шайхутдинов иштирок этганларни Татаристон Республикасининг саноат сектори, шунингдек, нефть қазиб олиш, нефтни қайта ишлаш ва Ўзбекистон Республикаси билан олиб борилаётган ҳамкорликдаги ютуқлар билан таништирди.

Ўз навбатида, Б.Усмонов меҳмонларга Ўзбекистон Республикасининг нефть-газ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг жорий фаолияти, амалга оширилаётган трансформацион лойиҳалар, шунингдек, сўнгги йилларда эришилган натижалар тўғрисида маълумот берди.

“Иннополис университети” автоном нотижорат олий таълим ташкилоти вакиллари учрашув иштирокчиларига “Иннополис университети” лойиҳаси фаолияти доирасида тақдимот материаллари ва нефть ва газ саноатида таклиф этилаётган ечимлар, шунингдек, Россия Федерациясининг энг йирик нефть ва газ компаниялари (“Газпром” АЖ, “Газпромнефт” АЖ, “Татнефт” АЖ ва бошқалар) билан ишлаш тажрибасини намойиш этди.

Томонлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Қуйидаги йўналишлар белгиланди:

- “Ўзбекнефтгаз” АЖ компаниясининг юқори менежмент ва мутахассислари учун нефть-газ сектори ва ИТ-технологияларни рақамли трансформация ва рақамлаштириш соҳасида тажриба алмашиш ва қўшимча касбий таълим олиш;

- технологик жараёнларни бошқариш тизимларини (АСУТП) автоматлаштириш ва технологик хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш (АСУ ТОиР) орқали операцион самарадорликни ошириш. Шунингдек, сунъий интеллектдан фойдаланиш имкониятларини ўрганиш (технологик ускуналар ҳолатини олдиндан таҳлил қилиш ва бошқа дастурлар);

- “Uzbekistan GTL” заводида фойдаланиладиган, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган UzCAT регенерация (қайта тиклаш) катализаторларини кимёвий таркибини яхшилаш учун сунъий интеллектдан фойдаланиш;

- “Иннополис университети” автоном нотижорат олий таълим ташкилоти томонидан геологик қидирув ва углеводород қазиб олишнинг технологик жараёнларини моделлаштириш соҳасида ишлаб чиқилган рақамли платформаларни қўллаш;

- “Сибур Диджитал” МЧЖнингтехнологик ва бизнес жараёнларини рақамлаштиришда «Иннополис университети» автоном нотижорат олий таълим ташкилотининг тажрибаси.

Учрашувда ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиш билан бирга Татаристон Республикаси делегацияси Конларни ишлатиш қошидаги Моделлаштириш марказига ташриф буюришди.

Учрашув якунида хорижий ҳамкорлар «Ўзбекнефтгаз» АЖ вакилларини ҳамкорликдаги ишларни янада фаоллаштириш мақсадида Татаристон Республикаси ва Иннополис шаҳрига ташриф буюришни таклиф этди.

Маълумот учун: “Иннополис университети” - ахборот технологиялари ва робототехника соҳасида таълим, тадқиқот ва ишланмаларга ихтисослашган Иннополис шаҳридаги (Татаристон Республикаси) Россия автоном нотижорат олий таълим ташкилоти.

Дастлаб, университет Қозон шаҳрида фаолият юритган, 2015 йил сентябрь ойидан бошлаб Иннополис шаҳрида университет кампуси очилган. “Иннополис университети” юқори технологиялар соҳасида дастурчилар, менежерларни тайёрлайди ва ахборот технологиялари ва робототехника соҳаларида илмий тадқиқотлар олиб боради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|YouTube|