“Ўзбекнефтгаз”: Газли газни қайта ишлаш завод қурилмаларидаги айланувчи ускуналар таъмирланди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб олиш бошқармалари, қайта ишлаш заводларининг муҳандислик коммуникацилари ва технологик жиҳозларнинг қиш мавсумида узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланган.
Ушбу чора-тадбирлар доирасида қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда йиллик режа кўрсаткичларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, кон, цех, қурилмалар ва сиқув компрессор станцияларидаги барча айланувчи (ротацион) ускуналарда таъмирлаш, профилактика ишлари олиб борилиб, ускуналар тайёр ҳолатга келтирилди.
Бунинг натижасида эса ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг қисқаришини олдини олишга, ускуна ва жиҳозларни ишлаш даврийлигини оширишга эришилмоқда.
Жумладан Газли газни қайта ишлаш заводининг ички имкониятидан фойдаланган ҳолда Механик таъмирлаш цехидаги “ЦНС 300/600” русумли насосларнинг бутловчи қисмлари қайта тикланиб, ишчи ҳолатга келтирилмоқда.
Насос-компрессор агрегатларида коррозияга бардошли бўёқлаш ишлари олиб борилиб, зулфинлар текширувдан ўтказилди. Насос агрегатлар таъмирланиб, шай ҳолатга келтирилди.
Маълумот учун: Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли Газли газни қайта ишлаш заводи йилига 4,5 млрд метр куб табиий газни қайта ишлаш қувватига эга.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|