September 28, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Объектларни куз-қиш мавсумида узлуксиз энергия ресурслари билан таъминлашга тайёрлаш ҳолати муҳокама қилинди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалар, қайта ишлаш корхоналари ҳамда маҳсулотни сақлаш ва тарқатиш базаларининг 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумда асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш қурилмаларида амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Куни кеча жамият тасарруфидаги нефть ва газ объектларининг куз-қиш мавсумида энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича амалга оширилаётган тайёргарлик ишлари ҳолатига бағишланган видеоконференц алоқа режимидаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти Бош энергетик бўлими ҳамда жамият тасарруфидаги тегишли бошқарма ва корхоналар мутахассислари иштирок этишди.

Йиғилиш кун тартибида дастлаб, мутахассислар томонидан ушбу мавсумда объектларнинг энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжлари ҳамда қишни беталофат ўтказиш бўйича тайёргарлик доирасида амалга оширилган ишлар ҳисоботи тингланди.

Шундан сўнг чора-тадбирлар доирасида моддий техник ресурсларни ўз вақтида буюртма қилиш, ишларни хавфсиз ташкиллаштириш ва бажаришда йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилинди.

Йиғилиш сўнггида масъулларга энергия ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, келгусида амалга оширилиши режалаштирилган тадбирларни сифатли ва ўз вақтида якунлаш мақсадида бир қатор тавсия ва кўрсатмалар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|