January 4, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Байрам куни ва дам олиш кунлари республика истеъмолчилари узлуксиз автобензин билан таъминланди

Бош саҳифа Русский

Янги йил байрами ва байрам асосида белгиланган дам олиш кунлари республикамиз аҳолиси АИ-80 русумидаги автобензин билан узлуксиз таъминлаш бўйича барча зарурий чоралар кўрилди.

Хусусан, "Ўзбекнефтгаз" Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан департаментлар, мустақил бўлимлар ва нефть базалар раҳбарларидан иборат “Ишчи гуруҳ” тузилди.

Ҳудудларда нефть базаларнинг шахсан биринчи раҳбарлари байрам кунлари ишларни самарали ташкил этиш, автобензин таъминоти узлуксизлигини таъминлаш бўйича жавобгарлиги қатъий белгилаб қўйилди.

Ҳудудларга масъул раҳбарлар сафарбар этилиб, улар томонидан ўзларига бириктирилган хусусий АЁҚШларнинг автобензин таъминоти бўйича ўрганишлар олиб борилди.

Ҳудудлар кесимида автобензин таъминотида узулишларни олдини олиш мақсадида, 2023 йилнинг 5 январь кунига қадар автобензинни АЁҚШларга етказиб бериш графиклари ишлаб чиқилиб, кунлик ижроси назоратга олинди.

Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан АИ-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинди.

2022 йилнинг декабрь ойи давомида нефть базаларга жами 93451 тонна, жумладан 30 декабрь куни 3393 тонна АИ-80 русумли автобензин юклаб берилди.

31 декабрь куни акциядорлик жамияти тасарруфдаги нефть базалар орқали истеъмолчиларга жами 7054 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 255 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 2908 тонна, Андижонда 325 тонна, Бухорода 791 тонна, Жиззахда 282 тонна, Қашқадарёда 341 тонна, Навоийда 388 тонна, Наманганда 328 тонна, Самарқандда 306 тонна, Сурхондарёда 366 тонна, Сирдарёда 268 тонна, Фарғонада 187 тонна ва Хоразм вилоятида 313 тонна.

2022 йил 31 декабрь ҳолатига жамият тасарруфидаги нефть базаларда 19,6 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжудлиги ўз навбатида байрам куни ва дам олиш кунлари автобезин таъминотидаги узилишларни бартараф этилишини таъминлади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|