“Ўзбекнефтгаз” АЖ устав капитали ва акциядорлари ҳақида РАСМИЙ МАЪЛУМОТ
2022 йил 11 апрель ҳолатига кўра, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг устав капитали 21 243 473,35 млн сўм ташкил этди.
Устав капитали ҳар бирининг номинал қиймати 500 сўм бўлган 42 486 946 702 дона акцияларга бўлинган. Шундан 42 462 508 839 донаси оддий, 24 437 863 донаси имтиёзли акциялардир.
Жами акциядорлар сони 57 704 нафарни ташкил этади. Акциядорларнинг 30 нафари юридик шахслар, 57 497 нафари жисмоний шахслар, 177 нафари хорижий сармоядорлар ҳисобланади.
Хорижий акциядорларнинг улуши 0,003 фоиз, бошқа акциядорларнинг улуши 0,05 фоиз, давлат улуши 99,94 фоизни ташкил этади.
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|