“Ўзбекнефтгаз”: 2022 йилда полимер маҳсулотлари режага нисбатан ортиғи билан ички бозор истеъмолчиларига етказиб берилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан олиб борилаётган тизимли илоҳотлар натижасида табиий газ маҳсулотидан қўшимча қийматга эга ярим тайёр маҳсулотларни, шу жумладан органик синтез ва нанотехнологиялар орқали ишлаб чиқаришнинг янги қувватлари негизида хом ашёдан тайёр маҳсулотгача бўлган кўп поғонали занжирларини яратилмоқда. Шу жумладан қайта ишланмаган хом ашё, яъни табиий газ ресурсларини мамлакат ҳудудида чуқур қайта ишлашни ташкил этиш орқали юқори қийматли полимер маҳсулотлари ишлаб чиқарилишига эришилмоқда.
Ҳозирда Ўзбекистоннинг йирик газ-кимё мажмуалари, Устюрт газ кимё мажмуаси ва Шўртан газ кимё мажмуасида полиэтилен ва полипропилен маҳсулотлари узлуксиз ишлаб чиқарилиши таъминланмоқда.
Мамалакатимизда полимер маҳсулотларига бўлган талабни қондириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг юқори сифатли полимер маҳсулотларини ички истеъмолчиларга, саноат корхоналарига реализация қилиш юзасидан берилган топшириғи ижросини таъминлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Тижорат департаментининг маълумотларига кўра, 2022 йил январь-декабрь ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналари томонидан жами 83,7 минг тонна полипропилен маҳсулоти ишлаб чиқарилган бўлиб, ушбу маҳсулот тўлиқлигича маҳаллий истеъмолчиларга етказиб берилди.
Жумладан, ўтган йил учун тасдиқланган полипропилен маҳсулоти ресурслари ва тақсимоти баланси кўрсаткичларига асосан 2022 йил ичида 75,6 минг тонна маҳсулот Республика истеъмолчиларига етказиб берилиши белгиланган бўлса, амалда ушбу кўрсаткич 85,2 минг тоннани ташкил этди ёки прогноз 112,7 фоизга бажарилди.
Шунингдек ички бозорда полиэтилен маҳсулотига ўсиб бораётган талабни ҳисобга олиб, 2021 йил март ойидан Шўртан газ кимё мажмуасида ишлаб чиқарилаётган полиэтилен маҳсулоти экспорти тўлиқ тўхтатилган эди. Айни пайтда ушбу корхонада ишлаб чиқарилаётган полимер маҳсулотлари ички бозорга йўналтирилмоқда. 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида Шўртан газ кимё мажмуаси томонидан 123,3 минг тонна полиэтилен маҳсулоти маҳаллий тадбиркорларга етказиб берилган ва полиэтилен маҳсулоти ресурслари ва тақсимоти баланси кўрсаткичлари 103,8% га бажарилган.
Шу билан биргаликда “Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖ ҚК томонидан ички бозорга сотилаётган полиэтилен маҳсулоти ҳажми 2021 йилга нисбатан сезиларли даражада (134,6 фоизга) ортган. Жумладан 2022 йил учун тасдиқланган полиэтилен маҳсулоти ресурслари ва тақсимоти баланси кўрсаткичларига асосан 2022 йил январь-декабрь ойларида 15,6 минг тонна полиэтилен маҳсулоти “Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖ ҚК томонидан ички бозорга реализация қилиниши белгиланган бўлиб, амалда ушбу кўрсаткич 42,7 минг тоннани ташкил этди ҳамда белгиланган прогноз 273,5%га бажарилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ заводлари томонидан ишлаб чиқарилаётган полиэтилен ва полипропилен маҳсулотлари билан ички бозорни узлуксиз таъминлаш устувор вазифалардан этиб белгиланган бўлиб, Жамият раҳбарияти томонидан доимий назоратга олинган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш