September 19

“Чинобод нефт базаси”да ёнғинга қарши ўқув машқи ўтказилди

Машқ давомида объект бошқарув органи ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари ёнғин содир бўлган вазиятни моделлаштириб, фавқулодда ҳолатнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича ўз ҳаракатларини намойиш этди.

Жараёнда ФВХ хизматлари, тез тиббий ёрдам ҳамда база ишчи-ходимлари ўзаро ҳамкорликда ҳаракат қилди.

Машқнинг асосий мақсади — фавқулодда ҳолатларда тезкор ва ҳамоҳанг ҳаракат қилиш, ходимларнинг хавфсизлик кўникмаларини мустаҳкамлаш ва амалий тайёргарликни оширишдан иборат.

Бундай ўқув машқлари объектларда хавфсизлик даражасини ошириш, ходимлар ва аҳоли соғлиги ҳамда ҳаётини муҳофаза қилишга хизмат қилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати