December 30, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Visitech” компанияси билан саноат хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш бўйича ҳамкорлик ўрнатилди

Бош саҳифа Русский

“Visitech” компаниясининг таклифига биноан “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари иштирокида саноат хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, “ESG” тизимини автоматлаштириш ва рақамли трансформация бўйича видеоконференция шаклида дастурий ечимлар муҳокамаси бўлиб ўтди.

Унда “Visitech” компанияси мутахассислари томонидан Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги йўналиши ҳамда “ESG” тизимини автоматлаштириш борасида ишлаб чиқилган тизимлар бўйича умумий маълумот берилди.

Шунингдек, компания мутахассислари томонидан Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги бизнес жараёнларини модулли автоматлаштириш – “QHSE” рақамли платформасининг имкониятлари тақдим этилди. Тақдимотда тизимдаги экология, ситуацион марказ, рискларни бошқариш, фавқулотда ҳолатларни бошқариш, электрон наряд каби асосий модулларининг ишлаш принциплари намойиш этилди.

Жамият мутахассисларининг ситуацион марказ ва фавқулодда ҳолатларни бошқариш бўйича қизиқтирган саволларига “Visitech” компанияси мутахассислари томонидан батафсил маълумтлар берилди.

Муҳокамада экологик ҳисоб ва мониторинг юритишнинг замонавий “ESG” платформаси намойиш этилди. Мазкур платформа кўпгина йирик нефть ва газ ва ишлаб чиқариш компанияларида жорий этилганлиги таъкидланди.

Муҳокама иккала томоннинг ўзларини қизиқтирган мавзулар юзасидан савол-жавоб тарзида давом этиб, якунда намойиш этилган тақдимотларни “Ўзбекнефтгаз” АЖ тсарруфидаги ишлаб чиқариш корхоналарида жорий этиш бўйича ўрганиб чиқилишига келишиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|