“Ўзбекнефтгаз” АЖ турли веб-сайт ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини фирибгарлар тузоғидан огоҳлантиради
Интернетдаги Facebook тармоғи орқали Ўзбекистон парламенти ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамкорлигида аҳоли даромадини ошириш, оддий фуқароларнинг фаровонлигини таъминлаш мақсадида махсус дастур ишга туширилганлиги ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган, ёлғон ахборот тарқатилмоқда.
Интернетдаги ушбу саҳифага жойлаштирилган ёлғон видеода дастурда иштирок этиш учун ҳеч қандай билим талаб этилмаслиги таъкидланиб, оддий одамларнинг лойиҳада қатнашиб, қандай мўмай даромадга эга бўлганликлари ҳақидаги интервьюлари ҳам эълон қилинган.
Сўнгги пайтларда “Ўзбекнефтгаз” АЖ номидан фойдаланиб, турли хил кўринишдаги ёлғон хабарлар тарқатилиши кўп учрамоқда.
Айниқса, фирибгарликка мўлжалланган “Telegram” ижтимоий тармоғида яратилган “Telegram-бот” лардан фойдаланмаслик тавсия этилади. Шунингдек, Instagram, Facebook, Twitter, Instagram, LinkedIn, Google+, Pinterest, Snapchat, YouTube, Reddit, WhatsApp, Flickr, Weibo каби ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган ёлғон ахборотлардан огоҳ бўлинг.
Ёлғон чақириқ қилган фирибгарлар интернет фойдаланувчиларни телефон номер ва пластик карталаридан пул ечиб олишга уринишлари мумкин.
Ҳурматли интернет фойдаланувчилари “Ўзбекнефтгаз” АЖ номидан фойдаланиб, даромад илинжида юрганларнинг алдовларига учманг.
Бундай маълумотлар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг мутлоқо алоқаси йўқ ва бу ёлғондир.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолияти билан боғлиқ расмий хабарларни, жамиятнинг www.ung.uz веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали танишишингиз мумкин.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|