May 16, 2025

“Biznes Quiz” – ақл, ижод ва ғалаба

"OGU-2025" кўргазмасининг яна бир ёрқин воқеаси – “Biznes Quiz” интеллектуал мусобақаси ўз ниҳоясига етди.

Бу ўйин билим, тафаккур ва ижодий ёндашув асосида ўтказилди. 9 турдан иборат бўлган мусобақада ҳар бир жамоа (8 нафаргача иштирокчи) мусиқадан тортиб, ребус, кино ва мантиқгача оид саволлар орқали синовдан ўтди.

Беллашув якунида қуйидаги жамоалар юқори натижалар билан ажралиб чиқди:
1-ўрин: "Ўзбекнефтгаз" АЖ жамоаси
2-ўрин: "ЛУКОЙЛ" жамоаси
3-ўрин: "UzGazTrade" жамоаси

Ғолиблар медаллар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ўйинлар юқори савияда, очиқлик ва профессионал баҳолаш асосида ташкил этилди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Ахборот хизмат