May 10, 2022

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисига янги ўринбосарлар тайинланди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан трансформация жараёнларини самарали ташкил этиш бўйича берилган топшириқлари ижроси юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раисининг трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими ташкил этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев янги тайинланган биринчи ўринбосар ҳамда ўринбосаларни жамоага таништирди. Бошқарув раисининг трансформация масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини вақтинча бажариш Трансформация ва операцион самарадорлик департаменти бошлиғи Беҳзод Бобурович Усмоновга юклатилди.

Беҳзод Усмонов Тошкент кимё-технология институти ва Манчестер университетида таҳсил олган.

Бундан ташқари, Бошқарув раисининг қурилиш ва транспорт бўйича ўринбосари лавозими вазифаларини бажаришга Шуҳрат Кидирбаевич Даулетияров тайинланди.

Шуҳрат Даулетияров “Ўзбекнефтгаз” АЖ Капитал қурилиш ва таъмирлаш департаменти бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Ҳисоб палатасида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Бошқарув раисининг иқтисодиёт ва молия масалалари бўйича ўринбосари лавозимида эса Сардор Алишерович Мирзаев иш бошлади.

Бугунги кунга қадар, Сардор Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ҳисоб палатасида фаолият юритган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|