July 29, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Раҳбарлик лавозимига тайинлов амалга оширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг буйруғига асосан Бухоров Абдураззоқ Қобилович “UNG training” масъулияти чекланган жамияти директори лавозимига тайинланди.

Абдураззоқ Бухоров шу кунга қадар “Шўртан газ кимё мажмуаси” масъулияти чекланган жамиятига қарашли ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув маркази бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.

Шунингдек, у Деҳқонобод туманидаги Абдулла Қаҳҳор номли умумий ўрта таълим мактаби кимё фани ўқитувчиси, йиллар давомида “Шўртан газ кимё мажмуаси” масъулияти чекланган жамияти лабораторияси хроматограф-муҳандис, муҳандис-технологи, лаборатория бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, нефть ва газ саноатини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, мазкур соҳада таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасида ўзаро интеграцияни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нефть ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 7 июлдаги ПҚ–309-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга асосан “Шўртан газ кимё мажмуаси” масъулияти чекланган жамиятининг Ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув марказини “UNG training” масъулияти чекланган жамияти таркибига қўшиш белгиланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|