April 14, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Барқарор ривожланиш рейтингини (ЕSG) олиш режалаштирилди

Бош саҳифа Русский

Бугунги кунда бутун дунёда компания ва қимматли қоғозларни танлашга масъулият билан ёндашаётган, уларнинг Барқарор ривожланиш тамойилларига мувофиқлигига алоҳида эътибор қаратаётган инвесторлар сони ортиб бормоқда.

Барқарор ривожланиш одатда учта алоҳида тоифада баҳоланади – Экологик, Ижтимоий, Бошқарув. Булар ESG мезонлари деб аталади. Компаниялар ўз ривожланиш стратегиясини амалга оширишда Экологик, Ижтимоий ва Бошқарув барқарорлиги тамойилларини ҳисобга олишга интилади. ESG рейтинги эса уларнинг саъй-ҳаракатларини баҳолаш воситаси бўлиб хизмат қилади.

Ўзбекистонда ҳам олиб борилаётган ислоҳатлар ва йирик халқаро лойиҳаларга сармоя жалб этиш мақсадида ЕSG стандартлари жорий этилиши талаб этилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” AЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Aбдуллаев ташаббуси билан IPOга чиқиш орқали халқаро кредит рейтингини мустаҳкамлаш мақсадида узоқ ва ўрта муддатли стратегия ишлаб чиқиш ва халқаро рейтинг агентликларидан Барқарор ривожланиш рейтингини (ЕSG) олишни режалаштирмоқда.

Айни пайтда акциядорлик жамияти томонидан Трансформация ва операцион самарадорлик департаменти бошчилигида “The Boston Consulting Group” халқаро консультант билан биргаликда янги стратегияни ишлаб чиқиш мақсадида стандартларни жорий этиш бўйича муҳим ишлар амалга оширилди. Хусусан, ЕSG маркази раҳбари бошчилигида ЕSG стандартларини жорий этиш, маъсулият ва мажбуриятларни белгилаш, мақсадларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, маълумотларни тўплаш ва стандарт талаби асосида ҳисобот тайёрлаш ҳамда ЕSG халқаро рейтингини олиш бўйича “Йўл харита”си шакллантирилмоқда.

Бундан ташқари, барқарор ривожланиш соҳасидаги амалдаги ҳолатни аниқлаш мақсадида, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналиши бўйича фаолият ҳолати ҳам таҳлилдан ўтказилди. Иссиқхона газлари ташланмалари бўйича дастлабки маълумотлар ва мавжуд ташланма манбалари инвентаризация қилинди. 1 ва 2- тоифадаги иссиқхона газлари турлари бўйича тақсимоти, шунингдек электр энергиясидан фойдаланиш билан боғлиқ билвосита чиқиндиларни ҳисоблаш ишлари олиб борилмоқда.

Aтроф-муҳитга бошқа турдаги таъсирлар ҳам, жумладан сув истеъмоли ва оқава сувлар ташланмалари, чиқиндилар ҳосил бўлиши ва утилизацияси, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чоралари ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш орқали атроф-муҳитга умумий таъсирлар камайиши тенденцияси тўғрисида маълумотлар тайёрланди. Шу билан бирга ЕSG соҳасидаги мақсад ва вазифаларга эришиш учун экология йўналишдаги истиқболли ишланмалар ишлаб чиқиш ишлари олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|