September 5, 2022

"Ўзбекнефтгаз": Мўйноқда қайта таъмирланган қудуқдан табиий газ ва газ конденсати қазиб олинмоқда (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса мураккаб таъмирлаш ишлари олиб борилгандан кейин ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шарғырлық” конидаги 2-сонли қудуқда “Устюрт қидирув бурғилаш бошқармаси” МЧЖ мутахассислари томонидан олиб борилган капитал таъмирлашдан сўнг қудуқ ишга туширилди.

Ушбу қудуқда 2199-2196 м, 2188-2181 м, 2208-2206 м оралиғида перфорация ишлари олиб борилди.

Тезкор олинган маълумотларга кўра, ўзлаштириш натижасида қудуқдан ўртача кунлик 70 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: «Шагырлық» газконденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2022 йилда ишга туширилган.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|