“Ўзбекнефтгаз”: “Кўкдумалоқ” газни комплекс тайёрлаш қурилмасига янги турбодетандер агрегати монтаж қилинди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан конлардан табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, углеводородлар заҳирасини ошириш, шунингдек, мавжуд технологиялардан мақсадли ва унумли фойдаланиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Хусусан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Кўкдумалоқ” нефть ва газ конлари мажмуаси Газни комплекс тайёрлаш қурилмасининг 2-сонли технологик тизими ҳам таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.
Мавжуд технологиялардан мақсадли ва унумли фойдаланиш мақсадида қурилмага “Алан” кони Газни комплекс тайёрлаш қурилмасига ўрнатилган, аммо ишлатилмай турган 2-сонли турбодетандер агрегати олиб монтаж қилинди.
Натижада турбодетандер агрегати ўрнатилган “Кўкдумалоқ” нефть ва газ конлари мажмуаси Газни комлекс тайёрлаш қурилмасида тайёрланаётган газ сифатини янада яхшилашга ва газ таркибидан ажратиб олинаётган газ конденсат ҳажми камайишини олдини олишга муваффақ бўлинди.
Қурилиш-монтаж ишлари “Муборакнефтгаз-Қурувчи” МЧЖ ишчи-ходимлари, технологик қурилмадаги назорат ўлчов асбобларини автоматлаштириш ва созлаш ишлари бошқарманинг етакчи малакали мутахассислари томонидан амалга оширилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|