Ижтимоий тармоқ орқали қилинган мурожаат юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2023 йил 10 февраль куни “Аntikorruz” телеграмм каналида фуқаро Х.Сабуровнинг “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Тахиатош нефт базаси” МЧЖда коррупция ҳолатлари тўғрисидаги мурожаати эълон қлинди.
Мурожаатда Х.Сабуров Тўрткўл филиали “Уллибоғ” ФЁТШда 2022 йил ишлаган пайтида филиал бошлиғи Ф.Қабулов томонидан босим ўтказган ҳолда фермерларга етказиб берилган дизель ёқилғисидан улуш талаб қилганлигини билдириб, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Молиявий ва комплаенс назорат департаменти раҳбарига ариза билан мурожаат қилганлигини ва унга жавоб берилмаганлигини билдирган.
Ушбу ҳолат “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ўрганилганда қуйидагилар маълум бўлди:
Фуқаро Х.Сабуровнинг аризаси тегишли тартибда ўрганилиб, унга “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 11.03.2022 йилда тегишли жавоб хати юборилган.
Мурожаатда фуқаро Х.Сабуров ўзига туҳмат қилиниб, ишдан бўшатишгача борилганлигини билдирган.
Маълум бўлишича, фуқаро Х.Сабуров Тўрткўл филиалига қарашли “Уллибоғ” 41-сонли ФЁТШда 3-даражали оператор бўлиб фаолият олиб борган. “Ўзбекнефтгаз” АЖ тегишли қарорига мувофиқ, ушбу ФЁТШ сотувга қўйилган. Шу муносабат билан 2022 йил 10 октябрда ходимга огоҳлантириш хати берилган. 12.12.2022 йилда “Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси, 2-қисми, 1-бандига асосан меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Фуқаро ўз мурожаатда “Ўзбекнефтгаз” АЖ буйруғи билан Тўрткўл филиали фаолияти тўхтатилганлигига қарамасдан, кимларнингдир ҳимояси остида ушбу филиал яна қайта иш фаолиятини бошлаганлигини билдирган.
Қайд этиш жоизки, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан Тўрткўл филиали фаолиятини тугатиш тўғрисида ҳеч қандай буйруқ чиқарилмаган. “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 14.11.2022 йилдаги йиғилиш баёни билан 2023 йилда “Тахиатош нефт базаси” МЧЖ Тўрткўл филиали келгусида омборхона сифатида фойдаланиш тўғрисида кўрсатилган. Бунда филиал фаолияти умуман тўхтатилиши назарда тутилмаган.
Шунингдек, мурожаатда Тўрткўл филиали мансабдорлари томонидан хусусий АЁҚШларга етказилиб берилиши учун АИ 80 автобензинидан ҳар тоннасига талаб қилиниб турган пул хақида “Тахиатош нефт базаси” МЧЖ бўйича комплаенс инспектори М.Жуманиёзов кимнингдир босими орқалими ёки ўз ихтиёри биланми одилона кўриб чиқишни хоҳламаганлигини ва М.Ж. бўлиб турган жараённи тўлиқ овозли ва видео ёзуви билан берилишига қарамасдан, техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш муҳандисини ишдан олинганлиги ва шунинг билан ишни босди босди қилинганлигини билдирган.
Ўрганишлар жараёнида “Тахиатош нефт базаси” МЧЖ бўйича комплаенс инспекторига АИ-80 автобензин тоннасига талаб қилиб турилган пул тўғрисида тасдиқловчи ҳеч қандай овозли ва видео ёзувли маълумотлар тақдим қилинмаганлиги маълум бўлди.
Мурожаатчидан ушбу ҳолат бўйича бўлиб турган жараённи тасдиқловчи маълумотлар ким томонидан ва қачон тақдим қилинганлиги сўралганда, ушбу маълумотларни мурожаатчи кейин тақдим қилишлигини билдирди.
Шунингдек, Тўрткўл филиалида коррупция ҳолатлари тўғрисида алоқа каналлари орқали олинган аноним мурожаат асосида ўрганиш ўтказилди ва тегишли ходимлардан олинган тушунтириш хатларида ҳолат тасдиқланмади. Шунга қарамасдан филиалда ишловчи ходимларнинг барчаси 2022 йил 3 февраль куни ўтказилган йиғилишда огоҳлатирилди, 2 нафар ходимлар ротация қилинди. Филиалнинг техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш муҳандиси Х.Р. ўз аризасига мувофиқ у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Ушбу мурожаат бўйича бош комплаенс инспектор М.Ж. ва Жамият юристи А.Г. иштирокида мурожаатчи манзилига чиқиб суҳбат ўтказилди. Овозли ва видео ёзувлар мавжуд бўлган тақдирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилиш ҳуқуқи борлиги ҳақида тушунтириш берилди. Берилган маълумот ва тушунтиришлардан мурожаатчи қаноатланганлиги ва эътирози йўқлиги ҳақида далолатнома тузилиб имзоланди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш