"Ўзбекнефтгаз": Баку шаҳридаги халқаро кўргазма ва форумда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз стенди билан иштирок этмоқда
Жорий йилнинг 1-3 июнь кунлари Озарбайжонда Баку энергетика ҳафталиги ўтказилмоқда. Озарбайжон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда “Сокар” компанияси таклифи билан ушбу тадбирда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўзининг корпоратив кўргазма стенди билан қатнашмоқда.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Каспий ҳудуди ёқилғи энергетика соҳасида энг йирик бўлган мазкур платформа ўз бренди остида учта йирик – Баку энергетика форуми, “27-халқаро Каспий нефть ва газ кўргазмаси”, “10-Каспий халқаро энергия ва қайта тикланадиган энергия манбалари форуми” халқаро тадбирларни бирлаштиради.
Жорий йилда мазкур кўргазма ва форумларда дунёнинг 30 дан ортиқ давлатлари, жумладан, АҚШ, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия Федерацияси, Япония, Сингапур, Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия, Италия, Франция, Норвегия, Германия каби давлатлардан 250 дан ортиқ компаниялар иштирок этмоқда.
Баку энергетика ҳафталигида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида амалга оширилаётган йирик трансформация ва рақамлаштириш жараёнлари, инвестиция лойиҳалари ҳамда истиқболдаги стратегик режалар ҳақида атрофлича маълумотлар берилиши, хорижий компаниялар вакиллари билан “В2В” ва “В2G” форматидаги учрашувлар ўтказилиши ҳамда тегишли манфаатли ҳамкорлик битимларини имзолаш режалаштирилган.
Хусусан, Ўзбекистонда амалга оширилаётган углеводород ресурсларини чуқур қайта ишлашга йўналтирилган лойиҳаларда жаҳоннинг етакчи компаниялари иштирокини таъминлаш, уларда замонавий лаборатория хизматларини жорий қилиш, молиявий соҳадаги ҳамкорлик бўйича аниқ учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Умуман, Баку эрнергетика ҳафталиги дастуридан нефть ва газ тармоғини автоматлаштириш, глобал ўзгаришлар даврида энергия ҳавфсизлиги масалалари, гендер ривожланиш, энергетика соҳасида “HSE” менежмент, қайта тикланадиган энергия манбаларини кенгайтириш имкониятлари каби мавзуларда панел учрашувлари ва муҳокамалар ўтказилиши белгиланган.
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|