January 23, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: 2022 йил давомида саноат йўналишида жами 1 078,0 млрд сўмлик хизматлар кўрсатилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига биноан ишлаб чиқариш бошқармалари ва заводлари томонидан учинчи томонларга саноат соҳасида кўрсатилаётган хизмат турларини кенгайтириш ва сифатини ошириш бўйича барча зарурий чоралар кўриб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ завод ва бошқармалари томонидан 2022 йил давомида жами 1 078,0 млрд сўмлик қуйидаги йўналишларда хизматлар кўрсатилди:

• табиий газ ва газ конденсати тайёрлаш,
• қайта ишлаш,
• сақлаш ва юклаб бериш,
• транспортировка қилиш,
• сиқув компрессорлари ёрдамида сиқиш.

Хизмат кўрсатиш натижасида олинган даромаднинг корхоналар кесимидаги улуши қуйидагича:

• Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан жами 245,9 млрд сўмлик ҳамда 3,7 млн АҚШ доллари миқдорида хизматлар кўрсатилди.

• Муборак газни қайта ишлаш заводи томонидан жами 222,0 млрд сўмлик ҳамда 8,5 млн АҚШ доллари миқдорида хизматлар кўрсатилди.

• Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан жами 156,4 млрд сўмлик ҳамда 27,3 млн АҚШ доллари миқдорида хизмат турлари кўрсатилди.

• Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан жами 36,7 млрд сўм миқдорида хизматлар кўрсатилди.

2023 йилда ҳам хизмат кўрсатиш ишларини янада самарали ташкил этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш жадал суръатларда давом этмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|