“Ўзбекнефтгаз”: Нефт базалар ҳамда АЁҚШларнинг саноат хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ва экологик ҳолати мониторинг қилинди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан тизимдаги барча бошқарма ва корхоналарнинг ишлаб чиқариш объектларидаги саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича мониторинг назорат текшируви (4-босқич) ўтказилмоқда.
Хусусан, жамият тизмидаги Самарқанд ва Жиззах вилоятларида жойлашган “Мароқанд нефт базаси” МЧЖ ва “Жиззах нефт базаси” МЧЖ, “UNG Petro” МЧЖга қарашли АЁҚШларнинг саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолатлари ўрганилди.
Ўтказилган 4-босқич назорат текширув натижаларига асосан саноат хавфсизлиги йўналишида 53 та, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси йўналишида 28 та, газ хавфсизлиги йўналишида 1 та, ёнғин хавфсизлиги йўналишида 52 та, электр хавфсизлиги йўналишида 38 та, атроф-муҳит муҳофазаси йўналишида 20 та ҳамда хавфсизлик маданиятини ривожлантириш ва риск билан ишлаш йўналиши бўйича 10 та камчиликлар аниқланди.
Текширув натижаларига кўра, саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича камчиликларга йўл қўйган 24 нафар ходимларга чора кўрилди.
Мониторинг жараёнида бошқарма ва корхона мутахассисларига ишларни ташкиллаштириш, саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги, энергетика ва механика йўналишларида амалий ёрдам берилмоқда.
Ўрганишлар натижасида юзага келган камчилик ва номувофиқликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар тузилди. Чора-тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши юзасидан бошқарма ва корхоналар масъул ходимларига топшириқлар берилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|