"Ўзбекнефтгаз": Жорий йилнинг 11 ойида “Ҳудудгазтаъминот” АЖга суюлтирилган газ режага нисбатан ортиғи билан етказиб берилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан куз-қиш мавсумида аҳолининг табиий ва суюлтирилган газга бўлган талабини қондириш ва мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ушбу тадбирлар доирасида 2022 йилда корхоналарнинг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш, қурилмаларни узлуксиз ишлатишни таъминлаш чоралари кўрилди.
Жумладан, 2020-2021 йиларда Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва Муборак газни қайта ишлаш заводида мавжуд пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмаларини модернизация қилинди. Шунингдек, Муборак газни қайта ишлаш ҳамда Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида янги қурилмаларни ишга тушириш инвестиция лойиҳалари амалга оширилди. Шунинг ҳисобига жорий йилда 662,2 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш режалаштирилган.
2022 йилнинг январь-ноябрь ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш, қайта ишлаш бошқарма ва корхоналарида томонидан суюлтирилган газ ишлаб чиқариш режа кўрсаткичи 603,6 минг тонна бўлиб, амалда 632,8 минг тонна, режага нисбатан 104,8% (ўсиш суръати 108,6%) ишлаб чиқарилди.
Бундан ташқари республика истеъмолчиларига 595,3 минг тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, амалда 609,8 минг тонна, режага нисбатан 102,4% (ўсиш суръати 105,6%) ташкил этди.
Шу билан бирга биринчи навбатда аҳолининг маиший эҳтиёжи ва ижтимоий соҳа объектлари учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминоти филиалларига суюлтирилган газ маҳсулоти келишилган жадваллар асосида
558,6 минг тонна етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, амалда 559,2 минг тонна режага нисбатан 100,2% (ўсиш сурати 104,7%) етказиб берилди.
2019-2022 йилларда аҳолининг маиший эҳтиёжи ва ижтимоий соҳа объектлари учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминоти филиалларига етказиб берилган суюлтирилган газ миқдорлари таҳлили қуйидагиларни ташкил этади:
“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг бошқарма ва корхоналари томонидан сифатли, дунё стандартлари мос суюлтирилган газни ишлаб чиқариш қувватларини янада ошириш ва Республиканинг барча турдаги истеъмолчиларига белгиланган миқдорларда узлуксиз етказиб бериш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ нинг Тижорат департаменти ва Марказий ишлаб-чиқариш диспетчерлик департаменти томонидан завод ва бошқармаларда ишлаб чиқарилаётган суюлтирилган газни 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида аҳолига “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминоти корохоналари орқали ҳамда бошқа турдаги истеъмолчиларга биржа савдолари орқали кунлик ишлаб чиқариш ва юклаш жараёнлари 24 соат давомида рақамлаштирилган онлайн тизими орқали назорати олиб борилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|