“Ўзбекнефтгаз”: Акциядорлардан ўз банк реквизитларини инвестиция воситачилари орқали янгилашлари сўралмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг имтиёзли акциялари эгаларига 2018, 2019 ва 2020 йил якунлари бўйича ҳар бир акциянинг номинал қийматидан 25% миқдорда дивиденд маблағлари ҳисобланган.
Акциядорларнинг дивиденд олиш ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, “Ўзбекнефтгаз” АЖ акциядорлари олдидаги дивидендлар бўйича қарздорликни камайтириш мақсадида акциядорлик жамиятининг расмий веб-сайтида, ижтимоий тармоқларда, мессенжерларда ва бошқа интернет ресурсларида эълонлар қилинган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан дивидендлар тўлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунга қадар акциядорларнинг аксарияти банк реквизитларини тақдим этмаган. Шундан келиб чиқиб, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ўз акциядорларига банк реквизитларини инвестиция воситачилари орқали янгилаш зарурлиги ҳақида яна бир бор маълум қилади.
Хизмат кўрсатувчи инвестиция воситачиларининг маълумотлари:
• “Neftgazdepozit” МЧЖ
Манзил: Тошкент ш., Яккасарой тумани, Яккасарой кўчаси, 5 уй
Телефона рақами: 71-253-68-87
• “TSIAR-DEPO” МЧЖ
Манзил: Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, Чуст кўчаси, 2а уй
Телефона рақами: 71 262-76-62, 71 262-08-41
• "Центральный Депозитарий Ценных Бумаг" ДК
Манзил: Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳкўчаси, 107
Телефона рақами: 71-267-36-42, 71-267-37-42
Шунингдек, акциядорлардан (уларнинг ворислари ёхуд меросхўрлари) акциялар ва дивидендлар масалалари бўйича барча саволлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ Корпоратив муносабатлар бўлимига мурожаат қилишларини ва ўзларининг банк реквизитлари (ҳисоб рақами, банк СТИР рақами, банк МФО, акциядорнинг пластик карта рақами) ва паспорт нусхаларини тақдим этишларини сўраймиз.
Манзил: 100125, Тошкент шаҳри, Мирзо-Улуғбек тумани, Дўрмон йўли 2-берк кўча, 143-уй
Телефон: 71 231-13-96, 71 207-27-72 (ички номер: 2061, 2064, 2066)
Электрон почта манзили: kans@ung.uz
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|