September 26, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Мактаб ўқувчилари учун “Uzbekistan GTL” заводи ва Шўртан газ кимё мажмуасига экскурсия ташкил этилди

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 7 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган “Нефть ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги нефть ва газ соҳасидаги таълим-ишлаб чиқариш кластери фаолиятини Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқариш корхоналарига мактаб ўқувчилари учун экскурсиялар ҳамда соҳа фахрийлари билан учрашувлар ташкил этилиши ҳам белгиланган.

Шу муносабат билан Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги 68-сонли давлат ихтисослаштирилган умумий таълим мактаби ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари “Uzbekistan GTL” заводи ва Шўртан газ кимё мажмуаси фаолияти билан яқиндан танишишди.

Учрашув аввалида, ўқувчи ёшларга мутахассислар томонидан корхоналар ҳудудида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш тўғрисидаги йўриқнома тушунтириб ўтилди.

Сўнг келажак авлодни бевосита ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан таништириш мақсадида Шўртан газ кимё мажмуасининг полиэтилен ишлаб чиқариш цехи ва “Uzbekistan GTL” заводининг марказий лабораториясига олиб борилди.

Учрашув давомида мажмуада кўп йиллардан буён меҳнат қилиб келаётган устозлар ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавобларни ишлаб чиқариш жараёнлари орқали кўрсатиб ҳам бердилар.

Хулоса қилиб айтганда, уч авлод учрашувига айланган ушбу экскурсия, ёш авлод вакилларининг ўзлари танламоқчи бўлаётган соҳа, нечоғлик мураккаб эканлиги билан бирга шарафли эканлигини англашларига хизмат қилади, десак муболаға бўлмайди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|