December 1, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Ходимларнинг фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги бўйича билимлари мустаҳкамланди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг топшириғига асосан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги барча нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш заводларида 2022 йилнинг 15 ноябридан 15 декабригача объектларида “Ёнгин хавфсизлиги ойлиги” деб эълон қилинди.

“Ёнгин хавфсизлиги ойлиги” доирасида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва унинг хавфли ишлаб чиқариш объектларида фаолият юритувчи 150 нафар ходимлари фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги бўйича билим савияларини ошириш мақсадида ўқитилди.

Ўқув машғулотлари Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ўқув маркази томонидан ишдан ажралмаган ҳолда олиб борилди.

Ўқув машғулотлари давомида асосий эътибор куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олишга қаратилди.

Ишчи-ходимларга ёнғин хавфсизлиги қоидаларига эътиборсиз ва бепарво бўлиш натижасида юзага келиши мумкин бўлган нохуш ҳолатлар кўргазмали мисоллар ёрдамида тушунтирилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|