November 11, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Нефть маҳсулотларини сақлаш ва тарқатиш объектларининг хавфсизлик талабларига риоя этиш ҳолати ўрганилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан, нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва қайта ишлаш заводлари, маҳсулотни сақлаш ва тарқатиш базаларида саноат хавфсизлиги ва техник назорат йўналишида ишлаб чиқариш назорати ташкил этилиб борилади.

Навбатдаги саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги ҳолати бўйича 4-босқич (мониторинг) назорат текширувлари “Ўзбекнефтгаз”АЖ Жиззах, Мароқанд нефть базаларида, “UNG Petro” МЧЖ ўтказилди.

Текширувлар давомида саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги йўналишида аниқланган мавжуд камчилик ва номувофиқликлар масъулларга кўрсатиб берилди. Бир қатор камчиликлар жойида бартараф этилди.

Ҳозирги кунда объектларни идентификация қилиш, давлат реестрига ҳисобга қўйиш, 1-типга мансуб хавфли ишлаб чиқариш объектлари декларациясини ишлаб чиқиш, хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда, бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳамда хавфли ишлаб чиқариш объектларида мавжуд ускуна ва қурилмаларни техник кўрик ва диагностикадан ўз вақтида ўтказиш каби камчиликлар бартараф этилган.

Текширув натижаларига кўра, саноат хавфсизлиги ҳолати бўйича бир қанча камчиликларга йўл қуйган ходимларга қўрсатмалар берилди. Аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этилиши таъминланмаса юқоридаги ходимларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Қодексининг 181-сон моддасига асосан интизомий жазо берилиши ҳақида огоҳлантирилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|