October 25, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида бажарилган иш сифати ва самарадорлиги муҳокамасига доир видеоселектор йиғилиши ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича “Ишчи гуруҳ” ташкил этилган бўлиб, амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш мақсадида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда аввало тежамкорлик масаласига алоҳида тўхтаб ўтилди ҳамда нефть-газ соҳасидаги корхоналар бу борада бошқаларга ўрнак бўлиши таъкидлаб ўтилди. Жумладан, корхоналарни қуёш энергиясини тўғридан-тўғри электр токига айлантирадиган фотоволтаик конвертор, яъни яримўтказгичли қурилма – қуёш батареялари билан таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.

Соҳадаги барча ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлаш корхоналаридаги мавжуд қурилмаларни бир маромда ҳамда узлуксиз ишлашини таъминлаш учун қилинган ишлар мониторингини юритиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Жумладан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида 3 та ишлаб чиқариш биноларини мукаммал таъмирлаш, Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида 72 км электр тармоқларини таъмирлаш ишларини бекаму-кўст бажариш, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси 2 та технологик қурилмаларни ва 94 км электр тармоқларини таъмирлаш, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида 4 та технологик қурилмаларни таъмирлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Муборак газни қайта ишлаш заводида 3 та газдан олтингугурт ажратиб олиш қурилмаларини таъмирлаш ишларини якунига етказиш кераклиги таъкидлаб ўтилди. Бошқарув раиси томонидан “Ўзнефтгазқудуқ таъмирлаш” ва “Ўзнефтгаз бурғулаш ишлари” корхоналари раҳбарлари ҳам қудуқларни бурғилаш ва капитал таъмирлаш бўйича топришиқлари берилди.

Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси фаолияти муҳокама қилиниб, жорий йилнинг 1 ноябрига қадар табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини сезиларли даражада ошириши лозимлиги таъкидланди. Бошқарма томонидан йил якуни билан 15 млрд 152,5 млн куб метр, жумладан IV чоракда – 3 млрд 948,0 млн куб метр газ қазиб чиқариш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Шунингдек, йил якунига қадар 12 та янги қудуқларни бурғилаб ишга тушириш, 11 та қудуқларда капитал таъмирлаш ва 15 та қудуқда интенсификация ишларини амалга ошириш ҳамда 2 та технологик объектлар – “Денгизкўл” сиқув компрессор станцияси 2-агрегатини, “Тегирмон гуруҳи конлари”даги 48 км газ қувури қуриб ишга тушириш кераклиги белгилаб берилди.

Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан йил якуни билан 9 млрд 004,5 млн куб метр, жумладан IV чоракда – 2 млрд 280,0 млн куб метр газ қазиб чиқариши ҳамда йил якунига қадар 9 та янги қудуқларни бурғилаб ишга тушириш, 15 та қудуқларда капитал таъмирлаш ва интенсификация ишларини амалга ошириш, “Шўртан” сиқув компрессор станцияси-2ни модернизация ишларини бажариш, “Жанубий Тандирча” сиқув компрессор станциясия қурилиш ишларини жадаллаштириш вазифаси қўйилди.

Бундан ташқари, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси йил якуни билан 4 млрд 209,6 млн куб метр, жумладан IV чоракда – 1 млрд 254,9 млн куб метр, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси йил якуни билан 5 млрд 99,5 млн куб метр, жумладан IV чоракда – 1 млрд 682,6 млн куб метр, Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси йил якуни билан 37,9 млн куб метр, жумладан IV чоракда – 7,1 млн куб метр табиий газ қазиб чиқариши шарт эканлиги қайд этилди.

Бундан ташқари ушбу йиғилишда автобензин, дизель ёнилғиси ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди. Бошқарув раиси суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиши шахсан ўз назоратида эканлигини маълум қилиб, буни бошқа масъуллар ҳам назоратга олиши шарт эканлиги ва йил якуни билан 670,0 минг тонна, шу жумладан IV чоракда – 156,9 минг тонна ишлаб чиқариш режаси бажарилиши кераклигини билдирди.

Куз-қиш мавсуми талабидан келиб чиқиб, зарур миқдорларда нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш таъминлаш, жумладан, автобензин йил якуни билан 968,8 минг тн, жумладан IV чоракда – 247,3 минг тонна, дизель ёнилғиси йил якуни билан 493,5 минг тн, жумладан IV чоракда – 168,7 минг тонна, авиакеросин йил якуни билан 117,5 минг тн, жумладан IV чоракда – 30,8 минг тонна, мазут йил якуни билан 100,7 минг тн, жумладан IV чоракда – 38,3 минг тонна ишлаб чиқариш белгилаб олинди.

Йиғилишда, нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, завод раҳбарлари томонидан углеводородлар қазиб чиқариш ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича йўл қўйилган камчиликлар ва кўрсаткичларнинг бажарилмаганлиги учун қатъий чоралар кўрилиши билан огоҳлантирилди.

Тизим бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари ишлаб чиқариш жараёнлари ва корхоналарнинг бошқа эҳтиёжлари учун ишлатилаётган электр энергияси сарфини 15 %га камайтиришга ва ишлаб чиқаришда энергия самарадор технологияларни кенг жорий қилишга қаратилган чоралар кўриш белгиланди.

Ўз навбатида куз-қиш мавсуми давомида, Жамиятда саноат, меҳнат ва техника хавфсизликлари бўйича олиб борилатёган ишларни қатъий назоратга олиш, ишлаб чиқариш узлуксизлиги ва мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида, техника хафсизлиги бўйича чора-тадбирлар мунтазам амалга ошириб борилишини таъминлаш топшириғи берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|