November 10, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Япониянинг “SMBC” банки билан лойиҳаларни молиялаштириш имкониятлари муҳокама қилинди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси ўринбосари Сардор Мирзаев ва Япониянинг йирик тижорат банкларидан бири “SMBC” банки вице-президенти Орзу Алиосмануглу ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Дастлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг ўринбосари банк вакилларини жамиятнинг сўнгги йилда эришилган натижалари, рақамлаштириш ва трансформация жараёнлари, соҳада амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. “IPO”га тайёргарлик жараёнлари, “Ўзбекнефтгаз” АЖга узоқ муддатли кредит рейтинги (ВВ-/Барқарор) берилганлиги, акциядорлик жамияти вакиллари томонидан тарихда илк бор Лондон фонд биржасида “RegS/144A” форматида 7 йил муддатлик 700,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги еврооблигацияларини муваффақиятли жойлаштирилгани банк вакилларида алоҳида қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, банк вакиллари “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга оширилаётган табиий газни қазиб чиқариш жараёнлари, геологик тадбирлар ҳамда “GTL” заводи фоалияти билан таништирилди.

Ўз ўрнида “SMBC” банки вакиллари Осиё ва Европа давлатларида олиб борилаётган ишлари юзасидан маълумотлар тақдим этишди.

Молиявий институтлар билан ишлаш ҳамда қарздорлик мажбуриятларини бошқариш департаментининг маълум қилишича, суҳбат давомида асосий эътибор банк томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг келгусида амалга ошириладиган турли истиқболли лойиҳаларини молиялаштириш имкониятларини муҳокама қилишга қаратилган.

Музокаралар якунида “Ўзбекнефтгаз” АЖ “SMBC” банки билан ҳамкорликни ривожлантириш, ҳудудларни чуқурроқ ўрганиш ҳамда қўшма лойиҳаларни молиялаштириш юзасидан алоқаларни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканлиги таъкидланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|