“Ўзбекнефтгаз”: “Ғарбий Тегирмон” кони перфорация ишларидан сўнг яна ишга туширилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари қайта таъмирланиб, ишга қўшилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб олиш бошқармасига қарашли “Ғарбий Тегирмон” конидаги 12-сонли қудуқда бурғилаш ишлари “Ўзнефтгаз бурғулаш ишлари” МЧЖ мутахассислари томонидан олиб борилганидан сўнг, қудуқ ишга туширилди.
Ушбу қудуқда 2389 - 2336 метр оралиқларида перфорация ишлари олиб борилиб, ўзлаштирилди. Натижада қудуқдан ўртача кунлик 70 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.
Маълумот учун: "Ғарбий Тегирмон" газконденсат кони Бухоро вилоятининг Олот туманида жойлашган бўлиб, 2019 йилда ишга туширилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш