“Ўзбекнефтгаз”: Газ конденсати йиғув пунктларига замонавий электрон автомобиль тарозилари ўрнатилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Мехриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газни қазиб олиш ва қайта ишлаш, сақлаш ва тарқатиш корхоналаридаги технологик жараёнларни рақамлаштириш орқали шаффофлик таъминланмоқда.
Шу пайтгача акциядорлик жамияти тасарруфидаги корхоналардан автомобилларга, контейнерларга ортилган газ конденсати миқдорини ўлчаш учун метрологик асбоблардан фойдаланиш, ҳисоб-китобларда ноаниқлик ва коррупцияга йўл қўйишига шароит яратиб берарди. Эндиликда босқичма босқич корхоналарда автоматлаштирилган тизимнинг жорий этилиши эса шаффофликни ошириб, инсон омили билан боғлиқ ўғирликларнинг олдини олмоқда.
Уўбу чора-тадбирлар доирасид Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида қазиб чиқарилаётган ҳамда табиий газни қайта ишлаш жараёнида ажратилиб олинаётган газ конденсати хом-ашё маҳсулотларининг йиғув пунктларига замонавий электрон автомобиль тарозиси ўрнатилиб, ишга туширилди.
Ушбу электрон тарозиларни ўрнатишда “TAROZI KLASS” МЧЖ мутахассислари билан ҳамкорлик қилинди. Ушбу корхона томонидан ишлаб чиқарилган ва максимал ўлчаш чегараси 80 тонна бўлган электрон автомобиль тарозиларини монтаж ва созлаш ишлари амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида олиб борилди.
Бошқарма томонидан қазиб чиқарилаётган газ конденсати хом-ашё маҳсулотларини йиғув пунктларига қабул қилиш жараёнларида электрон автомобиль тарозисини узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида амалдаги “ГОСТ 8.453-82” ва “ГОСТ 29329-92” меъёрий ҳужжатлар талабларига асосан махсус намунавий тошлар ёрдамида давлат қиёслов кўригидан ўтказиш ишлари ҳам амалга оширилди.
Автомобиль тарозисини ўрнатиш орқали бошқарма томонидан қазиб чиқарилаётган ҳамда табиий газни қайта ишлаш жараёнида ажратиб олинаётган газ конденсати хом-ашё маҳсулотларини йиғув пунктларига қабул жараёнларининг ҳисобини тўғри юритилиши таъминланади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|