September 6, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Андижон нефть базаси”нинг муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалар, қайта ишлаш заводлари ҳамда маҳсулотни сақлаш ва тарқатиш базаларининг 2022/2023 йиллардаги куз-қиш мавсумда асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари барқарор ишлашга тайёрлаш, углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, “Андижон нефть базаси” МЧЖда ҳам мавсумга тайёргарлик ишлари таҳлили ўтказилиб, унга асосан чора-тадбир режаси ишлаб чиқилди ва шу асосида ишлар олиб борилмоқда.

Шу кунга қадар сиғимлар тозалаш режа-жадвалига асосан 20 дона сиғимлар тозаланди. Сиғим ости сувлари чиқариб ташланиб, трафарет ва огоҳлантирувчи ёзувлар янгиланди. Сиғимларга чиқиш ва марзалардан ўтиш нарвонлари, сиғимлар боғи марзалари талаб даражасига келтирилди.

Сиғимлар совуқ ўтказмайдиган мато билан ўраб чиқилиб, пенагенератор, сифон кранлари ва ёнғинга қарши қуруқ қувурлари кўрикдан ўтказилди.

Шунингдек технологик қувурлар қайта таъмирланиб, гидрантлар созлиги текшириб чиқилди ва совуқ ўтказмайдиган матолар билан ўралди. Нефть маҳсулотларини тўкиш, қуйиб бериш мосламалари жорий ва мукаммал таъмирланди.

Жамиятга қарашли филиаллардаги 3 дона иситиш қозонхоналари ва 4 дона қозонхона, 370 метр иссиқлик тармоқлари мукаммал таъмирдан чиқарилди. 125 метр алоқа ва электр тармоқлари, 2 дона дизел электр станцияси, 1 дона электр трансформатори, 2 дона ишлаб чиқариш биноларида жорий мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Сув насослари техник кўрикдан ўтказилди.

Бундан ташқари ишчи ходимларни мавсум учун белгиланган меъёр бўйича керакли махсус кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш ишлари бажарилмоқда.

Маълумот учун, “ Андижон нефть базаси” МЧЖ ва унинг “Асака”, “Гурунч-Мозор”, “Шахрихон”, “Пайтуг” филиалларига қарашли жами 13 та ФЁТШ ҳамда 3 та АЁҚШлари мавжуд.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|