February 21, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Ижтимоий тармоқда эълон қилинган видео лавҳа бўйича РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Бош саҳифа Русский

2023 йил 19 февраль куни “Namanganliklar.uz” телеграм ижтимоий тармоғида “Наманганда сотилаётган бензинларнинг сифати ҳайдовчиларнинг 12 соатлаб навбатда туриб, кутишларига арзийдими ўзи?” мавзусида видео лавҳа эълон қилинди.

Жамият тасарруфидаги “Тўрақўрғон нефть базаси” МЧЖ томонидан аҳоли талаби учун бир кунда ўртача 350 тонна (450 минг литр) АИ-80 русумидаги автобензин Наманган вилоятида жойлашган 125 та АЁҚШларга етказиб берилмокда.

Мухбир суҳбат ўтказилган куни жамиятга қарашли Наманган шаҳрининг Паҳлавон даҳасида жойлашган 3-сонли АЁҚШда 52 838 литр АИ-80 автобензини аҳолига сотилган.

Маълумот учун: “Тўрақўрғон нефть базаси” МЧЖга қарашли жами 13 та АЁҚШ мавжуд бўлиб, 1-19 февраль кунлари жами 1 296,8 минг литр Аи-80 русумли автобензини сотилган.

Жамият тасарруфидаги АЁҚШлар томонидан аҳолига узлуксиз хизмат кўрсатилмоқда ва улар томонидан сотиладиган нефть маҳсулотларининг сифати тўлиқ талабга жавоб беради.

Маълумот учун таъкидлаш жоизки, Жамият томонидан сотилаётган автобензини лабаратория бўлими томонидан белгиланган тартибда таҳлилдан ўтказилади, яъни бензиннинг зичлиги, фракцион таркиби, октан сони ва ҳарорати таҳлил қилиниб, уларга сифат ва миқдор жиҳатдан талабга жавоб бериши бўйича сифат гувоҳномаси ҳамда ёқилғидан намуна берилади.

Ушбу шохобчаларнинг иш режими тўлиқ 24/7 тартибда ташкил этилган бўлиб, истисно тариқасида навбатчиларнинг смена алмашинувида, маҳсулот қабул қилиш жараёнида, шунингдек сотиш учун маҳсулотлар қолдиғи қолмаганда навбатдаги маҳсулот қабулига қадар вақтинча хизмат кўрсатиш тўхтатилиши мумкин.

Бугунги кунда, республика бўйича, хусусан, Наманган вилоятида автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларда чекловлар киритилганлиги сабабли автобензинга бўлган кунлик талаб 2-3 баробарга ошган.

Бундан ташқари, хусусий АЁҚШлардаги АИ-80 (5 700 сўм) автобензини нархлари ўртасидаги тафовут ҳам жамият тасарруфидаги АЁҚШлардаги АИ-80 русумли автобензинга бўлган талабни ошишига олиб келмоқда.

Юқоридаги омиллар Жамият тасарруфидаги АЁҚШларда навбатлар пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда.

Республика раҳбарияти томонидан кўрсатилаётган амалий кўмак туфайли автобензин билан боғлиқ вазиятнинг кескинлашиб кетишини олди олинмоқда, лекин вазиятни барқарорлаштириш учун кунига қўшимча равишда автобензин талаб қилинади.

Маълумот учун: бугунги кунда “Бухоро НҚИЗ” МЧЖда АИ-80 русумли автобензинни ишлаб чиқариш қувватларидан 130 фоиздан ортиқ фойдаланилаётганлиги сабабли, “Ўзбекнефтгаз” АЖ биржа савдоларига қўшимча ҳажмларни қўйиш имкониятига эга эмас.

“Тўрақўрғон нефть базаси” МЧЖ томонидан келгусида ҳам аҳолини узлуксиз равишда сифатли автобензин билан таъминлаш учун бор имкониятни ишга солиб, фаолиятини олиб боради ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ушбу йўналишлар устидан тўлиқ назорат ўрнатилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|