August 26, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Навоий нефть базаси”сининг муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумда асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, “Навоий нефть базаси” МЧЖда ҳам мавсумга тайёргарлик ишлари таҳлили ўтказилиб, унга асосан чора-тадбир режаси ишлаб чиқилди ва шу асосида ишлар олиб борилмоқда.

Шу кунга қадар сиғимлар тозалаш режа-жадвалига асосан 11 дона сиғимлар тозаланди. Сиғим ости сувлари чиқариб ташланиб, трафарет ва огоҳлантирувчи ёзувлар янгиланди. Сиғимларга чиқиш ва марзалардан ўтиш нарвонлари, сиғимлар боғи марзалари талаб даражасига келтирилди.

1 дона сиғим мукаммал таъмирланиб, хизмат кўрсатиш йўлакчалари билан таъминланди. Сиғимлар совуқ ўтказмайдиган мато билан ўраб чиқилиб, пенагенератор ва ёнғинга қарши қуруқ қувурлари кўрикдан ўтказилди.

Шунингдек технологик қувурлар қайта таъмирланиб, гидрантлар созлиги текшириб чиқилди ва совуқ ўтказмайдиган матолар билан ўралди. Нефть маҳсулотларини тўкиш, қуйиб бериш мосламалари жорий ва мукаммал таъмирланди.

Базага қарашли филиаллардаги 3 дона иситиш қозонхоналари ва 3 дона қозонхона, 55 метр иссиқлик тармоқлари мукаммал таъмирдан чиқарилди. 270 метр алоқа ва электр тармоқлари, 2 дона дизел электр станцияси, 1 дона электр трансформатори, 3 дона ишлаб чиқариш биноларида жорий мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Сув насослари техник кўрикдан ўтказилди.

Бундан ташқари ишчи ходимларни мавсум учун белгиланган меъёр бўйича керакли махсус кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш ишлари бажарилмоқда.

Маълумот учун, “Навоий нефть базаси” МЧЖ ва унинг Хатирчи, Зарафшон филиалларига қарашли жами 32 та ФЁТШ ҳамда 2 та АЁҚШ мавжуд.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|