“Ўзбекнефтгаз”: Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги технологик қурилмалар куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Бугунги кунда, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси тасарруфидаги 26 та конлардан табиий газ қазиб олинмоқда. Шунингдек қазиб олинган табиий газни истеъмолчиларга сифатли етказиб бериш учун йиллик қуввати 4,5 млрл куб метр бўлган Газли газни қайта ишлаш заводи ҳам хизмат қилади.
Куз-қиш мавсумида қазиб олиш барқарорлигини таъминлаш мақсадида тасдиқланган режа графиклари асосида қурилмаларда кетма-кетликда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан “Қумли” Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасидаги сепараторлар ва конденсат сақлаш идишлари ички қисмлари тозаланди, нуқсони аниқланган барча ишлар бартараф этилди. Шу билан бирга ускуналарни барқарор ва хавфсиз иўлашини таъминлаш мақсадида ҳар бир ускуналар техник диагностикадан ўтказилиб, қурилмалар муваффақиятли ишга туширилди.

Қурилмада ускуналар ишга тушириш натижасида технологик жараёнларнинг яхшиланиш, табиий газ сифат кўрсаткичлари янада яхшиланиши, шунингдек бошқа қурилмларда суюлтирилган газ ва конденсат ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш режалаштирилмоқда.
Қурилмада таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эхтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган. Қурилмани сифатли таъмирлаш натижасида куз-қиш мавсумида тўхтовсиз барқарор, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсатгичларининг ўз вақтида бажарилишига эришилади.
Барча таъмирлаш ишлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ Углеводородларни қазиб чиқариш департаменти ва завод мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан назоратга олинган.
“Ўзбекнефтгаз” Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|