“Ўзбекнефтгаз”: Муборак газни қайта ишлаш заводининг Газдан пропан бутан аралашмасини ажратиб олиш цехида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газни қайта ишлаш заводларининг ишлаб чиқариш қувватларини тиклаш ҳамда технологик қурилмаларда амалга ошириладиган режали огоҳлантирувчи таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Ушбу тадбирлар доирасида Муборак газни қайта ишлаш заводининг Газдан пропан бутан аралашмасини ажратиб олиш цехи 4-технологик тизимида йиллик тасдиқланган режали огоҳлантирувчи таъмирлаш жадвалига асосан жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, цехдаги босим остида ишловчи идишлар ички ва ташқи кўрикдан ўтказилиб, тозаланди. Цеолит ёрдамида газни қуритиш қурилмасидаги иссиқлик алмашиниш аппаратларида таъмирлаш ишлари якунига етказилди. Қурилмани технологик тизими газнинг кириш чиқишига ўрнатилган газдан механик аралашмалар ҳамда намликни ушлаб қолувчи фильтрлар очилиб, кўрикдан ўтказилди ҳамда тозалаш ишлари якунига етказилди. Тизимдаги барча ҳаво ёрдамида совутиш аппаратлари ҳам кўрикдан ўтказилди.
Бундан ташқари 4-технологик тизимдаги барча носос агрегатлари, қувурлар ҳамда зулфинлар ревизиядан ўтказилиб, таъмир талаблари таъмирланмоқда.
Жамият тасарруфидага корхона ва бошқармаларда йиллик тасдиқланган режали огоҳлантирувчи таъмирлаш жадвалга асосан таъмирлаш ишларини ўз вақтида ва юқори савияда олиб борилиши натижасида йиллик ишлаб чиқариш кўрсатгичлар ҳажмини қисқаришининг олдини олишга, ускуна ва жиҳозларни узоқ йиллар мобайнида хизмат қилишига эришилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|