May 24, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Учқир” мажмуасида суюлтирилган газ маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмлари оширилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, Газли газни қайта ишлаш заводида газни олтингугугурт бирикмасидан тозалаш қурилмаси 1-, 2-, 3-, 4-, 5-технологик тармоқларидан тозаланиб чиқаётган газ ҳароратини тушириш мақсадида, 3 дона сув билан совутиш аппаратларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Қурилмада аппаратларни ўрнатиш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эхтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган. Аппаратларни сифатли ўрнатиш натижасида қурилмаларда технологик жараёнларнинг узлуксизлигини таъминлаш, уларни тўхтовсиз ишлашини ва кунлик қўшимча суюлтирилган газ маҳсулотини ишлаб чиқаришни таъминлаш кўзда тутилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхоналар томонидан суюлтирилган газ маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш орқали биринчи навбатда республика аҳолисини барқарор равишда суюлтирилган газ маҳсулоти билан таъминлашга ва уларнинг ёқилғи-энергетика ресурсларига бўлган талабини қондиришга қаратилган ишлари давом этмоқда.

Шунингдек чора-тадбирнинг асосий мақсади қайта ишланаётган табиий газ сифат кўрсаткичларини “ОʻzDSt-948:2016” стандарт талаблари даражасида бўлиши таъминлашдан иборат.

Айни пайтда “Ўзбекенефтгаз” АЖ ва завод мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан қурилмани барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш учун режали таъмирлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Маълумот учун: Газли газни қайта ишлаш заводи, Бухоро вилояти, Ромитон тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, бошқарма 1973 йилда ташкил қилинган. “Учқур” табиий газни олтингугурт бирикмалардан тозалаш қурилмалари 1980-2021 йилларда ишга туширилган бўлиб, газни олтингугуртли бирикмалардан тозалаш қурилмалари юқори олтингугуртли бирикмалардан тозалаш учун мўлжалланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|