November 7, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Газни қайта ишлаш заводига буғ сарфи ҳисобини аниқ юритиш ускуналари ўрнатилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва қайта ишлаш заводларидаги қурилмаларнинг ишлаш режимини оптимизация қилиш орқали қазиб чиқариш ва қайта ишлаш самарадорлигини ошириш бўйича қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Газли газни қайта ишлаш заводида технологик жараёнга сарфланаётган буғ сарфи ҳисобини амалдаги меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида олиб боришни таъминлаш мақсадида буғ сарфини ўлчаш комплексларини ўрнатиш ишлари олиб борилди.

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва "Стандарт синов сервис” МЧЖ ўртасида тузилган шартномага асосан Газли газни қайта ишлаш заводига 9 комплект замонавий буғ сарфи ўлчаш комплекслари етказиб берилди.

Ушбу буғ сарфини ўлчаш комплекслари газни қайта ишлаш заводидаги Табиий газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш ва Газдан пропан бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмалари буғ қувурига амалдаги “ГОСТ.8.568.1-5-2005”, “O'zDSt 8.028:2008” меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида монтаж қилинди. Барча буғ сарфи ўлчаш қаторларига замонавий “Floboss-107” ўлчаш асбоблари ва сарф ўлчаш асбоблари учун махсус шкафлар ўрнатилиб, монтаж қилинди.

Бугунги кунда “Махсусэнергогаз” АЖ мутахассислари билан биргаликда барча буғ сарфи кўрсатгичларини АСОДУ тизимига чиқариш учун ишлар олиб борилмоқда.

Бунинг натижасида сарфланаётган буғ сарфи ҳар бир тармоқ ва қурилмадаги технологик жараённи бир меъёрда ишлатишни янада енгиллаштириш ва аниқликни оширишга олиб келади. Бу эса буғ бўйича технологик параметрларни масофадан туриб автоматик on-linе равишда доимий назорат қилиш, уларни таҳлил қилиш натижасида тезкор қарор қабул қилиш, қурилма ишлаш режимини оптимизация қилиш билан қазиб чиқариш самарадорлигини оширишга эришилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|