“Ўзбекнефтгаз”: 8 февраль куни биржа савдоларига 3 900 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилди
2023 йил 8 февраль куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан биржа савдоларига 3 900 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилди.
Хусусан, 8 февраль куни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида (Бухоро НҚИЗ)3,1 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 1,0 минг тонна, жами 4,1 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди.
Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро НҚИЗ томонидан АИ-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинди. Жорий ой давомида нефть базаларга жами 36 199 тонна, жумладан 8 февраль куни 3 740 тонна АИ-80 русумли автобензин юклаб берилди.
2023 йил 8 февраль куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 5 019 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди.
Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 178 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 1 888 тонна, Андижонда 77 тонна, Бухорода 477 тонна, Жиззахда 196 тонна, Қашқадарёда 353 тонна, Навоийда 334 тонна, Наманганда 305 тонна, Самарқандда 357 тонна, Сурхондарёда 356 тонна, Сирдарёда 31 тонна, Фарғонада 236 тонна ва Хоразм вилоятида 231 тонна.
2023 йил 9 февраль ҳолатига Жамият тасарруфидаги нефть базалар ва нефтни қайта ишлаш заводларида 31,2 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд.
Нефтни қайта ишлаш заводларида 81,4 минг тонна хом-ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро заводида 60,3 минг тонна ва Фарғона заводида 21,1 минг тонна.
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш