February 14, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: 13 февраль куни биржа савдоларига 4 030 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилди

Бош саҳифа Русский

Республика истеъмолчиларини автобензин билан узлуксиз таъминлаш мақсадида АИ-80 русумидаги автобензиннинг биржа савдоларига жойлаштириладиган ҳажми оширилмоқда. Бунинг натижасида 13 февраль куни биржа савдоларига 4 030 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилди.

Хусусан, 13 февраль куни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи (Бухоро НҚИЗ) 3,0 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 1,1 минг тонна, жами 4,0 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди.

Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро НҚИЗ томонидан АИ-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинди.

Жорий ой давомида нефть базаларга жами 68 498 тонна, жумладан 13 февраль куни 7 834 тонна АИ-80 русумли автобензин юклаб берилди.
2023 йил 13 февраль куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 6 280 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 299 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 2 332 тонна, Андижонда 433 тонна, Бухорода 454 тонна, Жиззахда 258 тонна, Қашқадарёда 579 тонна, Навоийда 354 тонна, Наманганда 272 тонна, Самарқандда 384 тонна, Сурхондарёда 274 тонна, Сирдарёда 118 тонна, Фарғонада 186 тонна ва Хоразм вилоятида 337 тонна.

2023 йил 14 февраль ҳолатига Жамият тасарруфидаги нефть базалар ва нефтни қайта ишлаш заводларида 35,7 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд.

Нефтни қайта ишлаш заводларида 92,9 минг тонна хом-ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида заводида 70,6 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида 22,3 минг тонна.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|