June 14, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Шўртан” конида табиий газ ва конденсат олинадиган янги қудуқ очилди(Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса мураккаб таъмирлаш ишлари олиб борилгандан кейин ишга қўшилмоқда.

“2017-2021 йилларда углеводородлар қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтириш” дастурига мувофиқ, "Ўзбекнефтгаз” АЖ Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шўртан” газконденсат конидаги 350-сонли қудуқда бурғилаш ишлари олиб борилди.

Қудуқда бурғилаш ишлари тугатилгач, унинг 2916-3089 метр оралиғига фильтр туширилди.

Ўзлаштириш ишларидан сўнг, қудуқдан кунлик 60 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: "Шўртан" газоконденсат кони Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида жойлашган бўлиб, 1980-йилда ишга туширилган.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|