“Ўзбекнефтгаз”: Муборак газни қайта ишлаш заводига қарашли Элементар олтингугурт ажратиб олиш цехи куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Ушбу тадбирлар доирасида Муборак газни қайта ишлаш заводига қарашли қурилмаларнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, режавий кўрсатгичларнинг бажарилишини таъминлаш, авариявий тўхталишлар олдини олиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Углеводородларни қазиб чиқариш департаменти ва завод мутахассислари билан биргаликда технологик қурилмаларда, таъмирлаш ишлари ўрнатилган тартибда олиб борилмоқда.
Қурилмада таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эхтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган бўлиб, қурилмани сифатли таъмирлаш натижасида куз-қиш мавсумида тўхтовсиз ишлашини ва белгиланган режа кўрсатгичлари бажарилишини таъминлаш кўзда тутилган.
Шунингдек Элементар олтингугурт олиш цехи олтингугурт маҳсулоти ишлаб чиқариш қурилмасини таъмирлашга тўхтатилган даврда заводдаги газни қайта ишлаш қурилмаларининг иш режимлари оптималлаштирилди. Натижада қайта ишлаш жараёнига узатилаётган нордон газдан маҳсулоти ишлаб чиқариш хажми қисқартирилиши олди олинмоқда.
Маълумот учун: Муборак газни қайта ишлаш заводи Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудида жойлашган бўлиб 1971 йилда ишга туширилган. Элементар олтингугурт олиш цехи, олтингугурт маҳсулоти ишлаб чиқариш қурилмаси 1973 йил ишга туширилган бўлиб, Нордон газдан олтингугурт маҳсулоти ишлаб чиқаришга мўлжалланган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|