May 12, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Ғарбий Тегирмон” конидаги янги бурғиланган қудуқларни ўзлаштириш мақсадида газ қувури ишга туширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” АЖ нинг геологик излов-қидирув дастурига асосан Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Ғарбий Тегирмон” кони захираларини саноат миқёсида ўзлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, кондаги қазиб чиқариш фондига ўтказилаётган қудуқлардан табиий газ қазиб чиқаришни йўлга қўйиш ва узатишни таъминловчи диаметри 168 мм бўлган 4,9 км узунликдаги газ қувури қурилиб, ишга туширилди.

Қувурларнинг ўрнатилиши натижасида кондаги қудуқлардан қазиб чиқарилган табиий газ “Тегирмон – Сомонтепа” газ қувури орқали “Сомонтепа” Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасига узатиш имкони яртилди. Ушбу қурилмада дастлабки тайёрланган табиий газ Муборак газни қайта ишлаш заводига етказилади.

Газ қувури қурилиши учун зарур бўлган қувур ва арматуралар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ички имкониятидан фойдаланган ҳолда етказиб берилди. Қурилиш-монтаж ишлари “Нефтгазмонтаж” МЧЖ томонидан олиб борилди.

Маълумот учун: "Ғарбий Тегирмон" газконденсат кони Бухоро вилоятининг Олот туманида жойлашган бўлиб, 2019 йил ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|