October 27, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуаси қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан куз-қиш мавсумида аҳолининг табиий ва суюлтирилган газга ҳамда ёқилғи мойлаш маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ва мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг 2022/2023 йиллар куз-қиш мавсумда асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Ушбу тадбирлар доирасида Шўртан газ кимё мажмуасида бугунги кунга қадар қуйидаги ишлар амалга оширилган:

• 6 та технологик қурилмалар мукаммал таъмирланди.
• 6 та қозон ва 13 та сиғим таъмирланди.
• 117 та сиғим тозаланди, 9 та трансформатор подстанциялари, 2 та дизель электр станциялари, 1 та узлуксиз электр таъминоти (UPS), 8 та заҳирани автоматик улаш қурилмалари, 228 метр иссиқлик тармоқларини таръмирланди.
• 178 метр исссиқлик тармоқларини изоляция қилинди.
• 1744 метр сув тармоқлари жорий ва мукаммал таъмирланди.

Бундан ташқари жорий йилнинг апрель ва октябрь ойларида мажмуанинг барча технологик қурилмаларида таъмирлаш ишлари амалга оширилди ва куз-қиш мавсумига тайёр ҳолатга келтирилди.

Айни пайтда бошқарма ва тегишли департаментлар мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан қурилмаларда барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш мақсадида бўйича зарурий ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Белгиланган чора-тадбирларни амалга оширилиши натижасида бугунги кунда Шўртан газ кимё мажмуаси томонидан кунлик 12,2 млн куб метр табиий газ қайта ишлашга қабул қилиниб, шундан 650 тонна газ конденсати, 340 тонна суюлтирилган газ, 422 тонна полиэтилен ва 1 тонна сера ишлаб чиқарилишга эришилмоқда ҳамда “Uzbekistan GTL” МЧЖга 6,2 млн куб метр ва “Ўзтрансгаз” АЖга 3,8 млн куб метр маҳсулот гази етказиб берилмоқда.

Шунингдек Республика ҳудудларида об-ҳавонинг кескин ўзгариши сабабли, барча ижтимоий соҳа объектларида технологик асбоб-ускуналар тўхтовсиз ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида раҳбар ҳодимлардан иборат 24/7 режимда навбатчилик ташкил қилиниб, барча ишлар назоратга олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|