“Ўзбекнефтгаз”: Жорий йилнинг учинчи чорагида 2418,26 тонна саноат чиқиндилари қайта ишлаш учун сотилди
Дунё бўйлаб атроф-муҳит муҳофазаси меъёрлари тобора кучайиб бораётганлиги сабабли саноат чиқиндиларини утилизацияси муаммоси тобора долзарб бўлиб бормоқда. Ушбу муаммони ҳал қилиш самарали усуллари бу чиқиндиларни қайта ишлаш натижасида турли хил хўжалик соҳалари учун зарур бўлган функционал хусусиятларга эга хом ашё сифатида фойдаланиб (иккиламчи мақсадларда фойдаланиш) тегишли маҳсулотларни олишдир.
Чиқиндиларни ёқиб юбориш ёки чиқиндихоналарда жойлаштириш атроф-муҳитнинг ифлосланиш муаммосини тўлиқ ҳал қила олмаганлиги сабабли, яратилган экологик самарадорлик концепциясига асосан чиқиндиларни иккиламчи мақсадларда қайта ишлаш бир вақтнинг ўзида икки томонлама ҳам атроф-муҳит учун, ҳам иқтисодий самарани беради.
Шунинг учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан ишлаб чиқариш корхоналари саноат чиқиндиларининг салбий таъсирини камайтириш мақсадида тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
Ушбу тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида жорий йилнинг учинчи чорагида бошқарма ва корхоналар томонидан шартномалар асосида 2418,26 тонна саноат чиқиндилари 4626,98 миллион сўмга сотилди.
Корхоналар кесимида таҳлил этилганда, Шўртан газ кимё мажмуаси 441,86 тонна жами 1318,6 миллион сўмлик, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 114,01 тонна 12,513 миллион сўм миқдоридаги саноат чиқиндиларини шартнома асосида қайта фойдаланиш учун етказиб берди.
Энг муҳими, иқтисодий фойдадан ташқари чиқиндиларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини олди олинди ва 2022 йилда саноат чиқиндиларни иккиламчи мақсадларда қайта ишлаш учун топширилган миқдорга нисбатан чиқиндиларни жойлаштирганлиги учун компенсация тўловлари камайтирилди.
Шу муносабат билан, ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган саноат чиқиндиларини утилизацияси бу иқтисодий зарарли йўналиш эмас балки қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш учун қиммат хом ашё ва ёрдамчи моддалар сифатида ҳам кўриб чиқилиши мумкин.
“Ўзбекнефтгаз” АЖда ушбу йўналишдаги ишлар давом эттирилиб, бошқа турдаги ишлаб чиқариш чиқиндиларини иккиламчи фойдаланишга сотиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш