August 31, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг буғ қозонлари ва ёрдамчи қурилмаларида таъмирлаш ишлари амалга оширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларининг иссиқлик энергияси таъминоти қозонхоналарини 2022/2023 йилги куз-қиш мавсумига тайёрлашда амалга ошириладиган таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида якунлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Ушбу тадбирлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаментининг Бош энергетика бўлими ва бошқарма мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилмоқда.

Технологик жараёнларни узлуксиз иссиқлик энергияси билан таъминлаш мақсадида, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2-сонли қозонхонаси тўлиқ ишдан тўхтатилиб, мавжуд "ДЕ-25/14ГМ" русумли буғ қозонлари ва ёрдамчи қурилмалари, буғ, буғ-конденсати ҳамда таъминот сув қувурлари таъмирланди.

2-сонли қозонхонадаги газ тақсимлаш қурилмалари, деаэратор қурилмалари, буғ, буғ-конденсати йиғиш хўжаликлари, таъминот сув қувурлари ва ростлаш зулфинлари техник кўрикдан ўтказилди ва яроқсиз қисмлари алмаштирилди.

Айни вақтда, ушбу қозонхонада амалга оширилган таъмирлаш ишлари якунланиб, барча қурилмалар тўлиқ қайта ишга туширилди.

Маълумот учун: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги 2-сонли қозонхонада умумий қуввати 100 тн/соат бўлган 4 дона "ДЕ-25/14ГМ" буғ қозонлари ва ёрдамчи қурилмалари мавжуд бўлиб, барчаси ишчи ҳолатда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|