“Ўзбекнефтгаз”: Хорижлик ҳамкорларга 12 турдаги саноат хизматлари кўрсатилиб келинмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги “Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, "Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва газни қайта ишлаш заводи томонидан саноат соҳасидаги хизмат кўрсатиш турлари кўпайтирилиб, сифатини ривожлантириш бўйича барча зарур чоралар кўриб борилмоқда.
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Тижорат департаменти томонидан 2022 йилнинг ўтган тўрт ойи якунлари бўйича саноат соҳасидаги хизматлар ҳажми корхоналар кесимида таҳлил қилинди.
Унга кўра, бугунги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва газни қайта ишлаш заводлари томонидан 12 турдаги саноат хизматлари кўрсатилиб келинмоқда. Жорий йилнинг 4 ой якунлари бўйича хизматларни бажариш кўрсаткичларни жами бўлиб миллий валютада 333,0 млрд сўмни, шундан хорижий валютада 14,1 млн долларга етказишга эришилди.
Ўтган давр мобайнида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг саноат соҳасидаги хизматлари асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган қуйидаги хорижий капитал иштирокидаги компаниялар ва қўшма корхоналарга кўрсатилди:
• Россия Федерациясининг “Лукойл” корхонасига 14,0 млн долларлик;
• “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Швейцариянинг “Gas Project Development” ҳамда “Altmax Holding” корхоналари иштирокидаги “Natural Gas-Stream” қўшма корхонасига 71,3 млрд сўмлик;
• Америка Қўшма Штатларининг “Epsilon Development Company” хорижий корхонасига 50,4 млрд сўмлик;
• “New Silk Road Oil and Gas” ўзбек-хитой қўшма корхонасига 20,8 млрд сўмлик;
• “Гиссарнефтгаз” МЧЖ қўшма корхонасига 5,3 млрд сўмлик;
• “SANOAT ENERGETIKA GURUHI» МЧЖ ҳусусий корхонасига 21,7 млрд сўмлик;
• “Кўкдумалоқгаз” ўзбек-швейцария-британия қўшма корхонасига 1,2 млрд сўмлик, ва бошқа корхоналарга 7,8 млрд. сўмлик хизматлар кўрсатилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ҳисобот даврида кўрсатилган жами хизматлардаги бошқармалар ва заводнинг улушлари Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига 53,5 фоиз, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига 18,4 фоиз, Муборак газни қайта ишлаш заводига 24,4 фоиз ва Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига 3,7 фоизга тўғри келмоқда.
Кўрсатилаётган хизматлар тури бўйича асосан табиий газни қайта ишлаш – 156,7 млрд сўм, суюлтирилган газ, газ конденсат ва олтингугурт ишлаб чиқариш - 64,3 млрд сўм, табиий газни сиқиш (компримирование) – 28,6 млрд сўм, табиий газ ва газ конденсатини тайёрлаш – 40,3 млрд сўм, ташиш хизматлари – 25,8 млрд сўм ва сақлаш ва юклаш – 17,3 млрд сўмни ташкил этди.
Жорий йилнинг май ойи якуни билан миллий валютада 42,7 млрд сўмни ва хорижий валютада 3,1 млн доллар, жорий йилнинг якуни бўйича эса 1 трлн 7 млн сўмлик хизмат кўрсатиш ҳажмлари бажарилиши кутилмоқда.
Нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва газни қайта ишлаш заводи билан ҳамкорликда саноат соҳасидаги хизматлар турларини кенгайтириш ва сифатини ривожлантириш бўйича барча зарур чоралар кўриб борилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|