January 12, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига тегишли бўлган 5 та кўчмас мулк объектлари сотилади

Бош саҳифа Русский

Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусий секторни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, давлат активларини шаффоф ҳолда хусусийлаштириш жараёнини тезлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 18 мартда “Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-168-сонли қарори қабул қилинган эди.

Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Давлат тендер комиссиясининг 2022 йил
8 ноябрдаги йиғилиш баёнига мувофиқ, Бухоро вилоятида жойлашган Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига тегишли бўлган 5 та кўчмас мулк объектлари сотилиши белгиланган.

Ҳозирги кунда ушбу кўчмас мулк объектларининг бозор қийматини аниқлаш бўйича баҳолаш ва баҳолаш ҳисоботларини экспертизадан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.

Баҳолаш ва баҳолаш ҳисоботларини экспертизадан ўтказиш ишлари якунига етгандан сўнг, кўчмас мулк объектлари “E-Auksion” электрон савдо платформаси орқали оммавий савдоларга чиқарилади.

Барча талабгорлар оммавий савдоларда фаол иштирок этишга таклиф этилади.

Қуйидаги кўчмас мулк объектларини сотувга қўйилиши режалаштирилган:

• Механика таъмирлаш цехи бино ва иншоотлари - Бухоро вилояти, Ромитан тумани, Газли шаҳарчаси;

• Бўш турган ёнғин-қутқарув қисми бино ва иншоотлари - Бухоро вилояти, Ромитан тумани, Газли шаҳарчаси;

• Нефть қуйиш эстакадасидаги автомобиллар тураргоҳи - Бухоро вилояти Когон шаҳар Амиробод қургони ҳудуди;

• Омборхона биноси - Бухоро вилояти, Ромитан тумани, Газли шаҳарчаси;

• Бўш турган бино ва иншоотлар - Бухоро вилояти, Ромитан тумани, Газли шаҳарчаси.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|