“Ўзбекнефтгаз”: “JPMorgan Chase” банки вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 1 февраль куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “JPMorgan Chase” банки вакиллари ўртасида ҳамкорликнинг навбатдаги босқичлари юзасидан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда дастлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари томонидан жамиятнинг умумий фаолияти, эришилган натижалар, амалга оширилаётган трансформация жараёнлари ва инвестицион лойиҳалар юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, “JPMorgan Chase” банки томонидан лойиҳалардаги кредит риски, лойиҳаларни молиялаштиришда ЭКА (Экспорт кредит агентликлари) суғурта қопламаси остида кредит жалб қилиш ва халқаро молиявий бозорлар йўналишлардаги ўзгаришлар ҳақида маълумот бериб ўтилди.
“JPMorgan Chase” банки вакиллари томонидан халқаро қарз бозорида бўлаётган ҳолатлар ва бозорда ўзгарувчанлик даражаси юқорилиги ҳамда барқарор ҳолатга қайтиши кутилаётгани таъкидлаб ўтилди.
Қўшимча ҳолда, банк вакиллари “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар учун савдони молиялаштириш бўйича мулоҳаза ва таклифларини билдиришди.
Шунингдек, банк вакиллари билан хеджирлаш ва молиявий активлардаги хатарларни камайтириш бўйича музокаралар олиб борилди.
Ўз навбатида хорижий банк билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар жараёнлари ва ушбу лойиҳаларга банк томонидан таклиф этиладиган молиявий инструментлар муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари томонидан “JPMorgan Chase” банки билан ҳамкорликни ривожлантириш ва лойиҳаларни молиялаштириш юзасидан алоқаларни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканлиги таъкидланди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш